Узбек O'zbek
Ла Лига. «Реал» сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Якшанба, 10 Ноябр
3387

Испания Ла Лигасининг 13-турида «Реал» меҳмонда «Эйбар»га қарши баҳс юритиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мадридликлар таркибида киритилган тўпларга Бензема (2та), Рамос ва Вальверде муаллифлик қилишди.

Бу ғалабадан сўнг «Реал» очколарини 25тага етказиб, 1-ўринга кўтарилиб олди. «Эйбар» эса 15 очко билан 15-ўринга жойлашган. 

Ла Лига, 13-тур

Эйбар – Реал 0:4

9 ноябрь, «Ипуруа»
Голлар: Бензема (17, 29 пенальти), Рамос (20, пенальти), Вальверде (61).
Эйбар: Дмитрович, Арбилья, Хосе Анхель, Бигас, Орельяна (Леон, 65), Де Бласис, Диоп (Экспозито, 81), Эскаланте, Инуи, Энрик, Кике Гарсия (Шарлес, 81). 
Реал: Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Менди, Каземиро, Вальверде (Иско, 72), Васкес (Диас, 81), Модрич, Азар (Винисиус, 72), Бензема.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз