Узбек O'zbek
Ўзбекистонда янги ташкил этилган ММА ассоциацияси раҳбарлигига Отабек Умаров сайланди
Шанба, 09 Ноябр
2027

Ўзбекистонда янги аралаш жанг санъати федерацияси ташкил қилинди. Унга Отабек Умаров президент этиб тайинланди. Ушбу ассоциация ташкил этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат жорий йилнинг 23 октябрида тақдим этилганди.

8 ноябрь куни Отабек Умаров аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти сифатида спортчиларнинг машғулотларида қатнашди. У ММA қоидаларига мувофиқ бўлиб ўтадиган 20-GFC мусобақасида қатнашадиган полвонлар билан суҳбатлашиш учун Buka GYM спорт марказига ташриф буюрди. Ушбу мусобақа Тошкентда бўлиб ўтади ва у мамлакатимиз тарихида аралаш жанг санъатлари бўйича биринчи турнир ҳисобланади.

Отабек Умаров спортчиларга мурожаатида Ўзбекистонда аралаш жанг санъатлари ассоциацияси эндигина ташкил этилгани ва унинг зиммасига катта масъулият юкланганини таъкидлади.

ММA дунёдаги энг машҳур спорт турларидан бири. Ушбу спорт тури бўйича ўзбекистонлик кўплаб спортчилар аллақачон жаҳон майдонларида шуҳрат қозонган. Aралаш жанг санъатлари ассоциацияси ташкил этилиши билан курашчилар малакали мураббийлар раҳбарлигида машқ қилиш имкониятига эга бўладилар. Бундан ташқари, спортчиларнинг соғлиғи устидан қаттиқ тиббий назорат ўрнатилади, шунингдек, хорижий мусобақаларда иштирок этиш учун зарур ҳужжатларни олишда ёрдам кўрсатилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз