Узбек O'zbek
Вагиз Галиулин «Нефтехимик» ғалабасига ҳисса қўшди
Шанба, 09 Ноябр
2144

Россиянинг нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Футбол Миллий Лигасида (ФМЛ) 22-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.

«Нефтехимик» сафарда «Луч» билан ўйнаб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлардан бири ҳамюртимиз Вагиз Галиулин ҳисобига ёзилди. 

32 ёшли футболчи жамоаси таркибида шу пайтгача жами 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган.

Бу натижадан сўнг, «Нефтехимик» 39 очко билан ФМЛ жадвалида 5-ўринда бормоқда.

ФМЛ, 22-тур
9 ноябрь

Луч (Владивосток) – Нефтехимик (Нижнекамск) 0:2
Голлар
: Макаров (53), Галиулин (54)
Четлатиш: Магадиев (18, Луч)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз