Узбек O'zbek
«Манчестер Сити» «Ливерпуль»дан хавфсизликни таъминлашни талаб қилмоқда
Шанба, 09 Ноябр
5067

«Манчестер Сити» АПЛнинг 12-туридан олдин «Ливерпуль»дан ўйин арафасидаги хавфсизликни кафолатлашни талаб қилди, деб ёзади The Guardian.

«Шаҳарликлар» 2018 йил апрелида содир бўлган воқеа такрорланишидан хавотирда. Ўшанда мерсисайдлик мухлислар «Манчестер Сити» автобусига оловли петардалар ва ичимлик идишлари улоқтиришганди. Натижада автобусга қаттиқ шикаст етганди.

Шунингдек, меҳмонлар «Энфилд»га борадиган йўлни сир тутишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» – «Манчестер Сити» баҳси 10 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз