Узбек O'zbek
Лига 1. Икарди «ПСЖ»га ғалаба келтирди
Шанба, 09 Ноябр
1718

Франция чемпионатининг 13-турида «ПСЖ» меҳмонда «Брест»га қарши баҳс юритиб, Ди Мария ва Икардининг голлари эвазига ғалаба қозонди. Эътиборлиси, Икарди 80-дақиқада захирадан майдонга тушиб, ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда гол урди ва жамоасига 3 очко келтирди.

Шу тариқа Париж клуби очколари сонини 30тага етказиб, турнир жадвалида етакчиликни давом эттирмоқда. «Брест» эса 17 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Лига 1, 13-тур, 9 ноябрь
Брест – ПСЖ 1:2
Голлар: Грандсир (72) – Ди Мария (39), Икарди (85).

Брест: Ларсоннер, Бен, Перро, Кастеллетто, Кур, Фоссурье, Диалло, Отре (Грандсир, 65), Белькебла, Шарбонье, Кардона (Менди, 78). 
ПСЖ: Рико, Курзава, Дагба, Тиаго Силва, Диалло, Верратти (Маркиньос, 80), Гуйе, Ди Мария, Дракслер, Сарабия (Шуро-Мотинг, 80), Кавани (Икарди, 80).
Огоҳлантириш: Дракслер (74).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз