Узбек O'zbek
Левандовски «Бавария» таркибини танқид қилди
Шанба, 09 Ноябр
3551

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Süddeutsche Zeitung газетасига берган интервьюда ўз жамоаси таркибини танқид қилди.

«Таркибда Нойер – Левандовски жуфтлигининг борлиги етарли эмас. Жамоанинг ҳар бир қисмида, ҳар бир чизиғида етакчи бўлиши керак. Етакчи дарвозабон, етакчи ҳимоячи, етакчи яримҳимоячи ва етакчи ҳужумчи – бу мукаммал таркиб бўларди. Бир футболчи ҳаммани эргаштириб кетолмайди, бунинг имкони йўқ», - деди Левандовски.
 
Левандовски 2014 йилдан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилмоқда. Шу пайтгача 169та ўйинда майдонга тушиб, 142та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз