Узбек O'zbek
Клопп: «Ливерпуль»да Мбаппе билан шартнома имзолаш имконияти йўқ»
Шанба, 09 Ноябр
2763

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппега бўлган қизиқишни рад қилиб, уни қўлга киритиш имконияти йўқлигини айтди.

Аввалроқ «қизиллар» франциялик истеъдодни Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётгани ва унинг трансфери учун 215 млн фунт тўлашга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Бундай савиядаги футболчини қўлга киритиш жуда ҳам қийин. Ҳозир Мбаппени сотиб олишга қодир бўлган бирорта клубни кўрмаяпман. Биз ҳам бундай клублар қаторига кирмаймиз. Ҳаммаси оддий.

Спорт нуқтаи назаридан бундай ажойиб футболчини қўлга киритмасликка сабаб йўқ. Жуда зўр ўйинчи. Ҳаммаси пулга бориб тақалади. Шунинг учун ҳам имкони йўқ. Бу масалага нуқта қўяйлик», – деб Клопп сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз