Узбек O'zbek
Дуглас Коста: «Локомотив»га урган голим фаолиятимдаги энг чиройлисидир»
Шанба, 09 Ноябр
2290

«Ювентус» яримҳимоячиси Дуглас Коста Чемпионлар Лигасининг 4-туридан ўрин олган «Локомотив»га қарши ўйинда (2:1) урган голи ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи қўшимча дақиқаларда ғалаба тўпини киритганди.

«Майдонга тушгач, дастлаб марказда ўйнаш бошладим, бўш жой топиш қийин бўлди. Кейин Дибала ва Бонуччи билан гаплашиб, чап томонда ўйнашимни айтдим.

Икки ҳимоячи олдидан югурганимда дарвоза олдида жой борлигини кўрдим ва Игуаин ақлли узатмани амалга оширди.

Бу менинг фаолиятимдан энг чиройли голдир. Голдан кейин либосимни ечишга одатланмаганман, аммо бу сафар ўзимни тўхтата олмадим», – деб Костанинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз