Узбек O'zbek
«Барселона» президенти: «Мессидан кейинги даврга тайёргарлик кўряпмиз»
Шанба, 09 Ноябр
3282

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу ҳужумчи Лионель Месси тез орада етакчи бўлмай қолиши ва клуб бунга тайёргарлик кўраётганини айтди.

«Мессидан кейинги даврга тайёргарлик кўряпмиз. Менимча яна 2-3 йил давомида Лео етакчимиз бўлиб қолади. Аммо клубга ҳозирданоқ ёш футболчилар келмоқда. Месси ва Пелени ҳар доим таққослаб кўраман. Улар бир-бирига ўхшаш футболчилар. Лео фаолиятини якунлаганидан сўнг ҳам «Барселона» билан бир умр бирга бўлади. Унинг шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Агар Месси ўзида куч ва иштиёқ топа олса,  шубҳасиз, биз ҳамкорликни янада узайтирамиз», - деб Бартомеу сўзларини келтирмоқда Sport ES.

Месси 2003 йилдан бери «Барселона»нинг асосий таркибида ўйнаяпти. У жами 697та ўйинда майдонга тушиб, 609та гол урган ва 247та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз