Узбек O'zbek
АПЛ. «Челси» қаторасига 6-ғалабасини қўлга киритди
Шанба, 09 Ноябр
2549

Англия Премьер-Лигасида 12-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.

«Челси» ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Абрахам ва Пулишич ҳисобига ёзилди.

Қайд қилиш жоизки, бу Фрэнк Лэмпард шогирдларининг АПЛ доирасидаги қаторасига 6-ғалабаси бўлди. 

«Челси» 26 очко билан 2-ўринга чиқиб олди. «Кристал Пэлас» 15 очко билан 9-ўринда.

АПЛ, 12-тур
«Челси» – «Кристал Пэлас» 2:0 (0:0, 2:0)
9 ноябрь, «Стэмфорд Бриж» стадиони
Голлар: 1:0 – 52 Абрахам, 2:0 – 79 Пулишич. 
Челси – Аррисабалага, Зума, Эмерсон, Томори, Жеймс, Канте, Ковачич, Пулишич (Хадсон-Одои, 80), Маунт, Виллиан, Абрахам (Батшуайи, 73).
Кристал Пэлас – Гуаита, Уорд (Келли, 44), Кэйхилл, ван Анхолт, Томкинс, Куяте (Маккарти, 82), Таунсенд, Макартур (Шлупп, 70), Миливоевич, Заа, Айю.
Огоҳлантиришлар: Виллиан (17), Заа (21), Эмерсон (31), Ковачич (33).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз