Узбек O'zbek
АПЛ. Аутсайдерлар баҳсида «Уотфорд» ғалаба қозонди
Шанба, 09 Ноябр
2446

Англия Премьер-лигасида 12-тур ўйинлари бошланди. «Норвич» ўз уйида «Уотфорд»ни қабул қилди ва мағлубиятга учради. Деулофеу ва Грей томонидан киритилган тўплар меҳмонларга ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин «Уотфорд» очколари сонини 8тага етказиб, сўнгги ўриндан 18-поғонага кўтарилди. «Норвич» эса, аксинча, 7 очко билан сўнгги ўринга тушиб кетди.

АПЛ, 12-тур
Норвич – Уотфорд 0:2

8 ноябрь, «Карроу Роуд»
Голлар: Деулофеу (2), Грей (52).
Норвич: Крул, Ааронс, Тетти, Годфри, Льюис (Вранчич, 81), Трибулл, Маклин, Буэндиа (Кэнтуэлл, 62), Штиперманн (Дрмич, 62), Эрнандес, Пукки. 
Уотфорд: Фостер, Янмат, Кабаселе, Доусон, Кэткарт, Холебас (Мазина, 88), Дукуре, Капу, Хьюз, Деулофеу (Мариаппа, 70), Перейра (Грэй, 31).
Огоҳлантиришлар: Кабаселе (49), Хьюз (69), Вранчич (86), Мазина (90).
Четлатиш: Кабаселе (65).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз