Узбек O'zbek
Ўзбекистон U19 Осиё чемпионати саралашида иккинчи ғалабани қўлга киритди
Жума, 08 Ноябр
5065

Саудия Арабистонининг Хобар шаҳрида Осиё чемпионати – 2020 саралаш ўйинлари давом этмоқда. 

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U19 жамоаси 2-турда афғонистонлик тенгқурлари билан беллашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Энди сўнгги турда ўзбекистонликлар мезбонларга қарши майдонга тушадилар.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоа Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Барча гуруҳларда 2-ўринни эгаллаган 5та энг яхши жамоа ҳам қитъамизнинг нуфузли турнирида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

U19 Осиё Чемпионати - 2020 саралаши
 F гуруҳи, 1-тур
6 ноябрь
Ўзбекистон U19 – Ҳиндистон U19 2:0
Голлар: Улуғбек Хошимов (51), Музаффар Олимжонов (65) 

Саудия Арабистони – Афғонистон 1:0

2-тур, 8 ноябрь
Афғонистон – Ўзбекистон 0:2

Голлар: Одилбек Абдумажидов (36), Диёрбек Раҳимқулов (41)
Ўзбекистон U19:Абдувоҳид Неъматов, Одилбек Абдумажидов, Иброҳимҳалил Юлдошев, Улуғбек Хошимов, Жасурбек Жалолиддинов, Суннатиллохон Ҳамиджонов, Диёр Рамазонов, Руслан Розиев, Музаффар Олимжонов, Хуршидбек Убайдуллаев, Диёрбек Раҳимқулов
Захира: Саидазамат Мирсаидов, Даврон Анваров, Алибек Давронов, Хожимат Эркинов, Иброҳим Ибрагимов, Беҳзод Шамсиев, Асадуллахон Полвонов, Элдорбек Бегимов, Исломжон Абдуллахонов, Муҳаммадқодир  Раҳимберганов, Отабек Жўрақўзиев
 21:05 Ҳиндистон – Саудия Арабистони

3-тур, 10 ноябрь
17:05 Ҳиндистон – Афғонистон
21:05 Саудия Арабистони – Ўзбекистон

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз