Узбек O'zbek
Ўзбекистон – Қирғизистон ўйинини германиялик ҳакамлар бошқаради
Жума, 08 Ноябр
5502

9 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Қирғизистон ўртоқлик ўйинини бошқариш учун германиялик ҳакамлар гуруҳи таклиф этилди, деб хабар беради Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси (ЎФА). 

Бош ҳакам сифатида Россия яшил майдонларида ўтган ЖЧ-2018да VAR тизими бўйича фаолият олиб борган ФИФА рефериси Бастиан Данкерт ишлайди. Унга қанотларда Ян Зайдел ва Рене Роде ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини ўзбекистонлик Илгиз Танташев бажаради.

Бу амалиёт ЎФА ва ГФИ (Германия Футбол Иттифоқи) билан ҳамкорлик доирасида йўлга қўйилмоқда.

Ўртоқлик учрашуви
9 ноябрь (шанба)
ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН
«Пахтакор» стадиони, 17:00
Бош ҳакам
: Бастиан Данкерт (Германия). 
Ёрдамчи ҳакамлар: Ян Зайдел (Германия), Рене Роде (Германия). 
Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз