Узбек O'zbek
Варди – АПЛнинг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси
Жума, 08 Ноябр
705

«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди Англия Премьер-лигасининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилди.

32 ёшли англиялик форвард ўтган ойда 3 ўйинда 4 та голга муаллифлик қилди.

У бу борада Жек Грилиш («Астон Вилла»), Илкай Гюндоган («Манчестер Сити»), Дин Хендерсон («Шеффилд Юнайтед»), Юри Тилеманс («Лестер») ва Виллиан («Челси») сингари футболчиларни ортда қолдирди.

Шунингдек, Варди Англия Премьер-лигасида ушбу совринни 4 мартадан кўп қўлга киритган 12-футболчи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛда энг кўп марта ой лауреатига айланган футболчи – «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро саналади – 6 марта. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз