Узбек O'zbek
Россия миллий жамоасининг янги либоси кескин танқидга учради
Жума, 08 Ноябр
9621

Россия миллий жамоасининг Евро-2020 учун мўлжалланган янги либоси мухлислар ва мутахассислар танқидига учради.

Ҳатто Россия Футбол Иттифоқи (РФИ) раҳбариятига ҳам унинг дизайни ёқмади. Танқидчилар унинг аввалги либосдан деярли фарқ қилмаслигини ва Россия байроғининг тескари ҳолда тасвирланганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Энди РФИ экипировка ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси билан ҳамкорликни тўхтатиши ҳам мумкин. Маълумотларга кўра, немис компаниясининг РФИ билан 2021 йилгача мўлжалланган шартномаси бор ва йилига 400 млн рубль (тахминан 6,5 млн доллар) миқдорида мукофот тўламоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз