Узбек O'zbek
Рио Фердинанд: «Роналду 34 ёшда ва ҳамон юқори даражада»
Жума, 08 Ноябр
4926

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Роналду ҳозир 34 ёшда ва ҳали ҳам юқори поғонада. У 10 йилдан ортиқ вақт давомида дунёнинг энг яхши икки футболчисидан бири бўлиб турибди. 

Бир куни мен унинг уйида эдим ва залда тахминан 10 кишини кўрдим. Бу одамлар ким эканлигини сўрадим. Билсам, улар унинг ошпази,  физиотерапевти, шифокори, шахсий мураббийи экан.

У «Манчестер Юнайтед»ни дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида тарк этди. У тўгри йўлда эди.  У жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланиш учун жуда кўп пул сарфлади. Бу унга барқарор ўйнаш имкониятини берди», – деб Фердинанднинг сўзларини келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз