Узбек O'zbek
Моуриньо «Бавария» билан 3 йиллик шартнома имзоламоқчи
Жума, 08 Ноябр
3624

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо «Бавария»ни бошқариши мумкин, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скира.

Португалиялик мутахассис немис клуби билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома тузишни хоҳламоқда. «Бавария» ушбу таклифни кўриб чиқмоқда.

Маълум бўлишича, якуний қарор миллий жамоалар ўйинлари туфайли юзага келадиган танаффус пайтида қабул қилинади.

Аввалроқ мюнхенликлар «Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хаг ва «ПСЖ» устози Томас Тухель номзодларини кўриб чиқаётганлиги айтилганди. Аммо бу мураббийлар мавсум ўртасида жамоани қабул қилишга тайёр эмас.

Шунингдек, «Бавария» Арсен Венгер номзодини рад қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз