Узбек O'zbek
МЛС раҳбари: «Ибраҳимович «Милан»га ўтмоқда»
Жума, 08 Ноябр
3778

МЛС раҳбари Дон Гарбер «Лос-Анжелес Гэлакси» форварди Златан Ибраҳимовичнинг «Милан»га қайтаётганлигини маълум қилди.

38 ёшли швед Италиянинг ушбу клубида 2010-2012 йилларда фаолият юритганди. Айни дамда «Гэлакси»да тўп сураётган ҳужумчининг шартномаси 2019 йилда якунланади.

«Златан – ажойиб персонаж. У билан зерикмайсан. Ибраҳимович ва Бекхэмга ўхшаш жарангдор номлар бизга керак. Златан 38 ёшида жаҳоннинг топ-клубларидан бири «Милан»га ўтмоқда.

Златаннинг ўйинини кузатиш роҳат бағишлайди. У икки йилдаёқ голлар бўйича рекордни янгилашга жуда яқин келганди. У ҳеч қачон зериктириб қўймайди, кейинчалик унинг МЛСга яна қайтишини истардим» - дейди Гарбер. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз