Узбек O'zbek
«Манчестер Сити» дарвозабони «Ливерпуль»га қарши ўйнай олмайди
Жума, 08 Ноябр
3654

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 12-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши ўйинда жамоа дарвозабони Эдерсон майдонга тушмаслигини айтди.

«Эдерсон ўйнай олмайди. У қанча вақтга сафдан чиққанини билмайман. Якшанба куни у ўйнай олмайди.

Браво унинг ўрнини эгаллайди. У – Чили билан кўплаб ўйинларда ғалаба қозонган ажойиб дарвозабон. Мен унга шубҳа қилмайман», – деб Гвардиоланинг сўзларини келтиради клубнинг «твиттер»даги расмий саҳифаси.

Эслатиб ўтамиз, Эдерсон Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган «Аталанта»га қарши ўйинда (1:1) жароҳат олганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз