Узбек O'zbek
Клопп: «Ўтган мавсумда «Сити»дан учралган мағлубият ҳал қилувчи ролни ўйнаганидан хабардормиз»
Жума, 08 Ноябр
3042

«Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп «Манчестер Сити» билан бўлажак ўйиннинг аҳамияти ҳақида гапирди.

«Бу фақат 12-тур, олдинда ўйинлар кўп. Лекин ўтган мавсумда «Сити»дан учралган биргина мағлубият ҳал қилувчи ролни ўйнаганидан хабардормиз.

Ҳали ўйинлар кўп. Мавсумнинг энг қийин даврлари – ноябрь, декабрь ва январь энди келади. Бўлажак ўйинга тайёргарлик кўрмоқдамиз, аммо бу мавсумнинг қолган қисмига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида кўп ўйламаймиз. 

Бу мавсум аввалгисидан фарқ қилади, нима бўлишини билмаймиз. Ҳақиқатан биз бир-биримизни юқори даражага олиб чиқдик», – деб Клоппнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

«Ливерпуль» – «Манчестер Сити» ўйини 10 ноябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз