Узбек O'zbek
Жалолга алданмаган Абрамов. Миллий жамоанинг қувноқ машғулотидан фотогалерея
Жума, 08 Ноябр
5003

Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан охирги машғулотини ўтказди. Вадим Абрамов мураббийлигидаги бош жамоамиз ЖАР стадионида ўйин олдидан енгил машғулотда қатнашди. Унда легионерлардан Одил Аҳмедов, Икром Алибоев ва Рустам Ашурматовлар иштирок этишди.

Элдор Шомуродов эртага, 9 ноябрь куни «Тамбов»га қарши ўйиндан сўнг миллий жамоа йиғинига келиб қўшилади. Отабек Шукуров ҳам ҳозирча йиғинга қўшилгани йўқ. Вадим Абрамов миллий жамоада ажойиб кайфият ярата олиши сир эмас. Буни бугунги машғулотлардан ҳам англаш мумкин эди. Мураббий футболчиларни иккига бўлиб ўзига хос мусобақа ўтказгандан сўнг ғолиблар мағлубларни барча болалар ёшликда ўйнаган ва номланиши қўпол бўлган бир ўйиндаги каби жазолашди.

Машғулотларда Абрамовнинг ўзи ҳам футболчи сифатида қатнашди. У ҳимояда қандай ўйнаш кераклигини кўрсатаётиб, Жалолиддин Машариповга қарши ҳимоячи вазифасини ўтади. Шу тариқа миллий жамоанинг бу галги машғулоти жуда қувноқ ўтди. Қуйида бугунги машғулотдан тайёрланган галереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз