Узбек O'zbek
«Хоҳлаганимни гапираман» - Зидан «ПСЖ» раҳбарига зада қилди
Жума, 08 Ноябр
13582

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «ПСЖ» спорт директори Леонардо сўзларига муносабат билдирди.

Аввалроқ франциялик мутахассис Килиан Мбаппе ҳақида гапириб, унинг «Реал»га ўтиш орзуси борлигини айтган эди. Шундан сўнг Леонардо футболчини ўз ҳолига қўйишни тавсия қилиб, Зиданни клуб ишларига аралашмасликка чақирди.

«Килиан Мбаппе қачонлардир «Реал» футболкасини кийиш орзуси борлигини айтган эди. Мен шу ҳақда гапирганман. Бугун ҳам шуни айтаман. Ҳар куни такрорлашга тайёрман. Леонардога айтадиган бошқа гапим йўқ. Хоҳлаганимни гапираман», — деб Зидан сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз