Узбек O'zbek
«Эспаньол» еврокубоклар рекордини узайтирди
Жума, 08 Ноябр
2550

Испаниянинг «Эспаньол» клуби Европа Лигасида «Лудогорец»ни 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Натижада, испанияликларнинг еврокубоклардаги мағлубиятсиз ўйинлари сони 25тага етди. Gracenote Live хабарига кўра, бу рекорд кўрсаткичдир. Статистикада пенальтилар сериясидаги мағлубиятлар инобатга олинмаган.

Сўнгги марта «Эспаньол» 2006 йил 23 февраль куни «Шальке»га 0:3 ҳисобида ютқазган эди.

Еврокубоклардаги энг узун мағлубиятсиз сериялар:
25 – «Эспаньол» (2006-2019)
21 – «Аякс» (1994-1996)
20 – «Ювентус» (1969-1972)
19 – «Зальцбург» (2016-2018)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз