Узбек O'zbek
Зидан 6:0 ҳақида: «Мукаммал ўйин»
Пайшанба, 07 Ноябр
4778

«Реал» бош мураббийи Зинеддин Зидан ЕЧЛ доирасидаги «Галатасарой» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

«Биз ўйин якунигача меҳнат қилдик, тўпсиз қолганда прессингга тез киришдик. Бу мукаммал ўйин бўлди.

Родригонинг ҳет-трики ҳақида

«Унга имконият берилганда, унумли фойдалана олади. Биз унинг имкониятларини билардик, Родриго бугун барчасини аъло даражада бажарди.

Ҳозирча хотиржамликни сақлаб қолиш маъқул. Родригонинг ўйини уни машғулотларда кўрадиганлар учун янгилик эмас. Унга ортиқча босим ўтказилишини истамаймиз. У янада ўсиш ва ўрганишни истаяпти, машғулотларда кўп ишлаяпти. У вақт ўтиб жисмонан янада кучли бўлади.

Марселонинг жароҳати борасида

«Ўйлайманки, жароҳат оғир эмас. У ўзини алмаштиришни айтганида, жароҳат ҳақида ўйлаган. Шифокорлар тез орада маълумот беришади»

Бензема ҳақида

«Унинг статистикаси барчасини айтиб турибди. Футболни тушунадиганлар Каримнинг нималарга қодирлигини яхши билишади. У голлари билан яна барчанинг диққатини ўзига қаратмоқда, аммо Бензема жамоавий ўйин жиҳатдан ҳам муҳим футболчи.

Бенземанинг ҳозирги ўйинини Роналду билан бирга тўп сурган давр билан таққослашади. Бенземанинг ҳам нисбатан улғайганлиги, у ота бўлганлигини ҳам инобатга олиш керак. Буларнинг барчаси футболчининг ўйинига таъсир қилади. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз