Узбек O'zbek
Венгер «Бавария» ҳақида: «Яқин орада бир қарорга келаман»
Пайшанба, 07 Ноябр
1593

«Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер «Бавария»га тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Мураббийликка қайтиш ҳақида ҳали бир қарорга келмадим. Бу мен учун мураккаб қарор. Шунинг учун ўйлаб кўришим керак. Яқин орада билиб оласизлар», – деб Венгер сўзларини келтирмоқда Kicker.

Аввалроқ «Бавария»нинг Венгерга мавсум охиригача мўлжалланган шартнома таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Франциялик мутахассис 2018 йил ёзида «Арсенал»ни тарк этганидан бери ишсиз юрибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз