Узбек O'zbek
Сарри Роналду нима учун алмаштирилганини айтди
Пайшанба, 07 Ноябр
14488

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри Чемпионлар Лигасининг 4-туридан ўрин олган «Локомотив»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Роналдуни жисмоний ҳолати туфайли алмаштирдим. Биринчи бўлим охирида хавотирли аломатлар пайдо бўлди. Иккинчи бўлимда эса ўйин тезлашаётганди.  Унинг келгусида халақит қиладиган жароҳат олишидан қўрқдик.

Дуглас Костага келсак, у – ҳар доим биз учун муҳим ўйинчи, аммо ҳозир энг яхши ҳолатда эмас.  На у, на Рэмзи ўйинларни тўлиқ ўтказишга тайёр эмас, шунинг учун уларни алмаштиряпман», –дейди Сарри.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз