Узбек O'zbek
«ПСЖ» раҳбари Зиданнинг сўзларидан норози
Пайшанба, 07 Ноябр
11403

«ПСЖ» спорт директори Леонардо «Реал» бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ҳужумчи Килиан Мбаппе ҳақидаги сўзларидан норози.

Аввалроқ франциялик мутахассис ёш истеъдодни «Реал» таркибида ўйнашни орзу қилаётганини айтган эди.

«Тўғрисини айтсам, бу гаплар асабни бузди. Ҳозир футболчимизнинг келажаги ҳақида гапиришнинг мавриди эмас. Бундан ташқари, бу ҳолат биринчи марта юз бераётгани йўқ. Менимча тўхташнинг вақти келди.

Зиданни ҳурмат қиламан, аммо дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига тегмасин. Биз унинг таркибимизда ўйнаётганидан мамнунмиз. Унинг шартнома бўйича яна 2,5 йили бор», - деб Леонардо сўзларини келтирмоқда L’Equipe.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз