Узбек O'zbek
Гвардиола 1:1 ҳақида: «Биз Италияда энг кўп гол ураётган жамоадан атиги битта гол ўтказдик, холос»
Пайшанба, 07 Ноябр
2346

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Аталанта» билан кечган ўйин ҳақида фикр билдирди.

«Футбол бу – ҳиссиётлар. Биринчи бўлим якунида иккинчи голни урганимизда ҳаммаси бошқача бўларди. Аммо Жезус пенальтидан фойдалана олмади. Иккинчи бўлимда эса танаффусгача бўлган ўйинимизни намойиш эта олмадик.

Умуман олганда эса, биз Италияда энг кўп гол ураётган жамоадан атиги битта гол ўтказдик, холос. Бошқа айтарли вазият юзага келтира олишгани йўқ. Аслида, «Аталанта»га қарши ўйнаш қай даража қийинлигини Италия клубларидан сўраб кўринг.

Жароҳат олган Эдерсон «Ливерпул»га қарши ўйнай оладими? Ҳозирча бу саволга жавоб бера олмайман» - дея фикрини якунлади «Манчестер Сити» устози.

Эслатиб ўтамиз, «Аталанта» - «Манчестер Сити» (1:1) ўртасидаги ўйиннинг иккинчи бўлимида жароҳати сабаб майдонни тарк этган дарвозабон Эдерсон ўрнига Клаудио Браво тушганди. Аммо, чилилик посбон 81-дақиқада бош ҳакам томонидан майдондан четлатилгач, захирада дарвозабон қолмагани учун Гвардиола ҳимоячи Кайл Уокерни тушириб, дарвозани унга ишонди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз