Узбек O'zbek
Венгер: «Барселона» Мессига боғланиб қолган, жамоа инқирозга тушгандек»
Чоршанба, 06 Ноябр
3418

«Арсенал» собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ЕЧЛ 4-тури доирасидаги «Барселона» - «Славия» (0:0) ўйини ҳақида фикрларини билдирди.

«Барселона» худди инқироз ҳолатидаги жамоадек тўп сурмоқда. Уларнинг ҳаракати жуда секин. Ҳал қилувчи вазиятларда улар жамоавий эмас, кўпроқ индивидуал ўйнашмоқда. Жамоа тўпни йўқотганида эса рақиблар ҳужуми учун кенг майдонни қолдиришмоқда.

«Барселона»да доим ажойиб комбинацион ўйин бўлган, қолаверса Мессининг таркибда бўлиши жамоалар савияси ўртасида катта фарқни юзага келтирган. «Барса» ўйинидан шундай таассуротки, бутун жамоа худди Мессидан ниманидир кутаётгандек» - дейди Венгер «beIN Sports» эфирида.

Маълумот учун, «Барселона» сўнгги 6 йилда илк марта ўз уйида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги ўйинда рақиб дарвозасига гол ура олмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз