Узбек O'zbek
«Реал» Обамеянгни таклиф этмоқчи
Чоршанба, 06 Ноябр
3179

«Реал» президенти Флорентино Перес ёзги трансфер дарчасидаги бош мақсад сифатида «Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни Мадридга олиб келишни режалаштирган, дея хабар бермоқда «El Desmarque» нашри.

Обамеянг Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Эмирейтс»га кўчгандан буён ажойиб натижалар кўрсатмоқда. Габонлик ҳужумчи ўтган мавсум Муҳаммад Салоҳ, Садио Мане билан бирга Премьер-Лиганинг «Олтин бутса»сига эга чиққанди.

Футболчи ва «Арсенал» ўртасидаги келишувга кўра, габонлик ҳужумчи «Канонирлар» сафини тарк этишни истаса, Лондон клуби 80 миллион евродан кам бўлмаган маблағ таклиф қилган клублар таклифини кўриб чиқишга мажбур. Айни дамда ҳужум чизиғида муаммолари бўлган «Реал» ушбу форвардга қизиқиш билдириб, расмий таклиф билан чиқмоқчи.

Пьер-Эмерик Обамеянг ушбу мавсумда АПЛ доирасидаги 11 ўйинда майдонга тушиб, 8 та голга муаллифлик қилди. Тўпурар «Арсенал» таркибида Премьер-лигада 60 та ўйин ўтказиб, жами 40 та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз