Узбек O'zbek
Рангник «Бавария»да ишлашдан бош тортди
Чоршанба, 06 Ноябр
2273

«РБ Лейпциг» клубининг собиқ бош мураббийи, айни пайтда Red Bull компаниясининг спорт бўлими раҳбари Ральф Рангник «Бавария» билан музокара ўтказишни истамади.

«Рангник музокарага тайёр эмас. «Бавария» унинг ғояларига муҳтож эмас деб ҳисоблаймиз. Шу туфайли музокара ўтказишдан маъно йўқ», – деди Рангникнинг агенти Марк Косицке.

Bild хабарига кўра, энди «Бавария»ни бошқаришга асосий номзод – Арсен Венгер.

Аввалроқ The Guardian нашри мюнхенликларни бошқаришга номзодлар орасида Массимилиано Аллегри ва «Аякс» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг ҳам борлигини ёзган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз