Узбек O'zbek
«Ливерпуль» 33 йил ичида илк бор кетма-кет 2 кунда 2та ўйин ўтказади
Чоршанба, 06 Ноябр
6234

«Ливерпуль» декабрь ойида икки хил таркиб билан Лига Кубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнашини тасдиқлади.

Мерсисайдликлар 17 декабрь куни «Астон Вилла»га қарши Лига Кубоги ўйинини, 18 декабрь куни эса клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати яримфиналида (рақиб номаълум) майдонга тушишлари маълум бўлди.

Клуб расмий сайтида берилган баёнотда бу қарор идеал эмаслиги, аммо турнир, бошқа клублар ва жамоанинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда шу тўхтамга келингани таъкидланди.

«Ливерпуль» ва Англия футбол лигаси «Астон Вилла» билан ўйинни бошқа санага кўчириш масаласини муҳокама қилишди, аммо келтирилган вариантларнинг ҳеч бири мақбул деб топилмади.

Шу тариқа «қизиллар» 1986 йилнинг декбридан бери илк бор 2 кун ичида 2та ўйин ўтказишади. 33 йил аввал Кенни Далглиш жамоаси чемпионат доирасида 26 декабрь куни «МЮ»дан мағлубиятга учраган (0:1) ва эртаси куни «Шеффилд Уэнсдей» устидан ғалаба қозонган эди (1:0).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз