Узбек O'zbek
Липпи: «Аллегри чақирувларни яхши кўради, у – «МЮ» учун яхши танлов»
Чоршанба, 06 Ноябр
1371

Хитой миллий жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи  «Манчестер Юнайтед»га Массимилиано Аллегри мос келиши ҳақида гапирди.

«Манчестер Юнайтед» ишқибози сифатида Аллегрини клуб бош мураббийи вазифасида кўришдан хурсанд бўлардим.

«МЮ» – инглиз футболининг тарихи. Клуб қийин кунларни бошидан кечирди, аммо бу – ажойиб жамоа.

Аввало, Сульшер – ажойиб ҳужумчи ва  яхши мураббий. Аллегри ҳақида гапирадиган бўлсам, мен уни намунали мутахассис деб биламан.

Фергюсон билан узоқ йиллик дўстлигим Аллегрини «Юнайтед» учун энг яхши танлов деб айтишимга имкон беради. У айёр, тактикаларга моҳир ва ўйинни бемалол ўқийди.

Аллегри – қийинчиликларни, чақирувларни яхши кўрадиган камтар инсон. У Англияда ўзини бемалол яхши ҳис эта олади ва «МЮ»га мос келади», – деб Липпининг сўзларини келтиради Daily Mail.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз