Узбек O'zbek
Брендан Рожерс: «Моуриньо билан ўхшаш жиҳатларимиз бор»
Чоршанба, 06 Ноябр
1137

«Лестер» бош мураббийи Брендан Рожерс Жозе Моуриньо унга қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.

«Челси»га қарши ўйнаганимда Жозе менда катта таассурот қолдирган. У ақл бовар қилмайдиган харизмага эга. Бундан ташқари у жамоа етакчилиги, машғулотлар ва бошқа деталларни бирлаштиришга қодир.

Биз ҳеч қачон ўйинга бир хил нуқтайи назар билан қарамаганмиз, аммо бизда кўп ўхшашликлар бор. Биз футболчилар, одамлар билан мулоқот қилишни яхши кўрамиз, жуда талабчанмиз ва ҳамма нарсани мукаммал қилишни хоҳлаймиз. Иккаламиз ҳам ўз вазифамизни самарали бажараётганимизни кўришни истаймиз. У мен учун ажойиб ўрнак бўлган», – деб Рожерснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз