Узбек O'zbek
«Арсенал»да Жака ўрнига янги жамоа сардори тайинланди
Чоршанба, 06 Ноябр
5501

«Арсенал» бош мураббийи Унаи Эмерининг сўзларига кўра, АПЛнинг 10-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда (2:2) мухлислар билан зиддиятга борган жамоа яримҳимоячиси Гранит Жака сардорлик боғичидан маҳрум этилди. Бу ҳақда Football London хабар беради.

Европа Лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган «Витория»га қарши ўйинолди матбуот анжуманида Эмери Жаканинг сардорлик боғичидан маҳрум бўлганини ва ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг жамоанинг янги сардори эканлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг 11-турдан ўрин олган «Вулверҳэмптон»га қарши ўйинда (1:1) жамоани сардор сифатида олиб чиққан эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз