Узбек O'zbek
Вадим Абрамов: «Яхши футболчи етишиб чиқиши учун шароит керак»
Сешанба, 05 Ноябр
3901

АОКАда 2018 йил 16 мартда эълон қилинган «2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастури» тўғрисидаги президент фармони ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

Анжуманда қатнашаётган Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов болалар мактабида яхши футболчи етишиб чиқиши учун яхши шароит кераклигини айтди.

«Бизга яхши футболчилар етишмаслиги бор гап. Мен масалан олимпия жамоасида яхши футболчилар етишиб чиқаётганини кўряпман. Аммо улар миллий жамоага ҳам яхши ҳолатда келиши кафолатланмаган. Яхши футболчи тайёрланиши учун яхши мураббий ва энг аввало яхши шароит керак»,— деб Абрамовнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз