Узбек O'zbek
Вадим Абрамов: «Телевидение хоҳласа, Қирғизистон билан ўйинни трансляция қилаверсин»
Сешанба, 05 Ноябр
5721

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйини трансляция қилинишига қарши эмаслигини айтди.

«Ўйин трансляция қилинмаса, стадионга одамлар киради ва Саудияга қарши репетиция ҳам тўла стадионда ўтади деб ўйлагандим. Футбол мухлислар учун, биз ҳеч кимга стадионни ёпмоқчи эмасмиз.

Менга қўнғироқ қилиб Саудиядан қўрқяпсизми, деб сўрашди. Йўқ, биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Агар телевидение бу ўйинни трансляция қилишни хоҳласа, марҳамат, кўрсатаверишсин. Дарвоқе, бизга трансляция учун пул беришмайди», — деб Абрамовнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Бундан аввалроқ Tribuna.uz манбаси Ўзбекистон – Қирғизистон ўртоқлик учрашуви трансляция қилинмаслиги ҳақида маълумот берганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз