Узбек O'zbek
«Сельта»нинг янги бош мураббийи маълум, у – каталониялик
Сешанба, 05 Ноябр
2506

«Сельта» клуби янги бош мураббийини эълон қилди. Эндиликда жамоани Оскар Гарсия бошқаради.

Каталониялик мутахассис ўз фаолиятини «Барселона» тизимида мураббийи сифатида бошлаган. Қизиғи, «Сельта» Ла Лиганинг бўлажак ўйинида айнан «Барселона»га қарши майдонга тушади.

Гарсия сўнгги икки йил давомида «Сент-Этьен» ва «Олимпиакос» клубларида ишлаган. Мураббийнинг клуб билан шартномаси мавсум охирига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Галисия клуби Фран Эскрибани ишдан бўшатганди. 

Маълумот учун, «Сельта» 12-турдан сўнг Испания чемпионатида 9 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз