Узбек O'zbek
Равшан Эрматов: «Бизда айни дамда иккита хусусий клуб бор»
Сешанба, 05 Ноябр
16343

ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов президентнинг «2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастури» тўғрисидаги фармони юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистонда клубларни хусусийлаштириш борасида қандай иш олиб борилаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Дунё футболида кўплаб катта жамоалар хусусий ҳисобланади. Клубларнинг ўз эгаси бор ва улар ўша клубларга фойда олиш учун инвестиция тикади.

Албатта, клубларнинг хусусий бўлиши футболни фақат ривожлантиради. Бизда ҳозир фақат иккита хусусий клуб бор: «Пахтакор» ва «Қўқон-1912». Умид қиламан, бундай жамоалар сони ошади»,— дея Эрматовнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз