Узбек O'zbek
Нелсон Семеду: «Ҳар бир турнирда ғалаба қозонишни истаймиз» 
Сешанба, 05 Ноябр
599

«Барселона» ҳимоячиси Нелсон Семеду Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган «Славия»га қарши ўйиндан нималар кутаётгани ҳақида гапирди. 

«Бу жуда муҳим ўйин, биз ғалаба қозонишни истаймиз. Бизни оғир баҳс кутмоқда, аммо уйда ўйнаймиз ва энг яхши ўйинимизни кўрсатмоқчимиз.

Чемпионлар Лигаси  – қийин турнир, лекин биз «Барса»миз. Биз ҳар бир мусобақада ғалаба қозониш учун курашамиз ва барча совринни ютишни хоҳлаймиз. Ўйиндан-ўйинга ўсишимиз керак», – деб Семедунинг сўзларини келтиради клубнинг «твитер»даги расмий саҳифаси.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз