Узбек O'zbek
«Наполи» президенти ўйинчиларни ташқарига чиқармай, клуб базасини ёпиб қўйди
Сешанба, 05 Ноябр
3613

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис жамоанинг сўнгги ўйинларидаги натижаларидан норози.

«Наполи» 3та ўйиндан бери ғалаба қозона олмайди. Шу муносабат билан Де Лаурентис ҳафта сўнггига қадар жамоа базасини ёпди. Бундан мақсад жамоанинг «Зальцбург» ва «Женоа»га қарши ўйинларга жиддийроқ тайёргарлик кўришидир.

«Бу жазо эмас, балки бир-бирингизни яхшироқ билиш имкониятидир», – деди клуб президенти.

Ўз навбатида унинг бу қарорини жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти танқид қилди.

«Агар сиз мендан фикримни сўрасангиз, бу қарорга рози эмаслигимни айтаман. Аммо мураббий ўз вазифасини бажриши керак. Бу – клубнинг қарори», – деб Анчелоттининг сўзларини келтиради Corriere dello Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз