Узбек O'zbek
Диёр Имомхўжаев: «Футболчиларнинг шартномасини сайтда ёзиб қўймоқчимиз»
Сешанба, 05 Ноябр
4122

АОКАда 2018 йил 16 мартда эълон қилинган «2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастури» тўғрисидаги президент фармони ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда қатнашган ПФЛ мутахассиси Диёр Имомхўжаев турли масалаларда ўз фикрларини билдирди.

«Бугун ЎФА раҳбарияти, миллий жамоа мураббийлари ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришмоқда. Мен клублар раҳбарлари ҳам худди шундай саволларга жавоб беришини истардим. Масалан, улар ҳеч қандай инфратузилма шакллантирмай туриб нега Бразилиядан футболчи олиб келишаётганини мухлисларга тушунтириб беришса, яхши бўларди.

Биз футболни ривожлантириш учун пулни ўрнида сарфлашимиз керак. Масалан, «Зенит» Италиянинг «Ювентус»дан бошқа ҳамма жамоаларидан кўп пул ишлатади. Лекин бу жамоа айтарли ютуқлари билан ёдда қолмаган. Бу ҳам айнан пулнинг ўринли сарфланмаганидан. Биздаги «Бухоро», «Нефтчи» каби жамоалар ҳам ўз вақтида ҳисобларида бўлган катта пулларни тўғри ишлатишганида, академия очишганида, ҳозир бу жамоалар бугунгидек қийин ҳолатга тушиб қолмасди.

Биз футболчиларнинг маошларини назорат қила олмаймиз, аммо уларнинг шартномасини сайтимизда кўрсатиб қўйишимиз мумкин. Буни режалаштирганмиз»,— деб Диёр Имомхўжаевнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз