Узбек O'zbek
«Челси» қишки трансферлар учун 150 млн евро тайёрламоқда
Сешанба, 05 Ноябр
5140

«Челси» трансфер тақиқининг бекор қилинишидан умидвор бўлмоқда ва қишки трансферлар учун 150 млн евро тайёрламоқда, деб ёзади The Sun.

20 ноябрь куни Спорт арбитраж судида Лондон клубининг трансфер тақиқига нисбатан берган апелляцияси кўриб чиқилади.

Агар иш ижобий ҳал қилинса, «Челси» «Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Уилфрид Заҳа, «Лестер» ҳимоячиси Бенжамин Чилвел ва «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Эден Азарни «Реал»га сотганидан сўнг, «Челси» молиявий муаммоларга эга эмас ва трансферлар учун катта миқдорда харажат қилишга тайёр.

Жамоа АПЛ 11 туридан сўнг, 24 очко билан 4-ўринда боряпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз