Узбек O'zbek
Бэйл «Реал»дан кетишни истамоқда. У жамоа учун бошқа ўйнамаслиги мумкин
Сешанба, 05 Ноябр
3486

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл жамоани тарк этиши мумкин. As нашри хабарига кўра, 30 ёшли уэльслик ўзини трансферга қўйишларини сўрамоқда.

Хабарда айтилишича, Бэйл клуб раҳбариятини клуб учун бошқа ўйнашни истамаслиги, унга катта миқдорда маош таклиф қилаётган Хитой клубларидан бирига ўтмоқчилигидан хабардор қилган.

Ушбу ҳавбек клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан муносабатлари ёмонлашгани туфайли мадридликлар клуби сафида бошқа майдонга тушмаслиги мумкин.

У «Реал» сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг «Тоттенҳэм»дан трансфери мадридликлар учун 100 миллион еврога тушган — бу ўша вақт учун рекорд миқдордаги трансфер бўлганди.

Жорий мавсумда Бэйл Зинедин Зидан жамоаси учун барча турнирлар доирасида 7 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 2 голга узатма берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз