Узбек O'zbek
«Бавария» бош мураббий лавозимига уч номзодни кўриб чиқмоқда
Сешанба, 05 Ноябр
9469

«Бавария» Нико Ковач ўрнини эгаллайдиган янги бош мураббий учун номзодларни кўриб чиқишда давом этмоқда. 

The Guardian нашри хабарига кўра, мюнхенликлар клуби шорт-листидан Ральф Рангник, Арсен Венгер ва Массимилиано Аллегри номлари ўрин олган.

«Бавария» Германия чемпионатининг 10-турида Ковачнинг собиқ клуби бўлмиш Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубига 1:5 ҳисобида мағлуб бўлгач клуб раҳбарияти мураббийни истеъфога чиқаришга қарор қилган.

Бундеслигада 10-турдан сўнг «Бавария» 18 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз