Узбек O'zbek
«Барселона» Дембеленинг жароҳатини яширмоқда
Сешанба, 05 Ноябр
3184

«Барселона» вингери Усмон Дембеленинг соғлигида жиддий муаммолар бор. AS нашри хабарига кўра, унинг белининг чап томонида мушаклари шикастланган.

Манба маълумотига кўра, 22 ёшли футболчи Испания чемпионатининг 12-тури доирасида «Леванте»га қарши кечган ўйинда заявкага киритилмагани клуб бош мураббийи Эрнесто Вальверде айтганидек клуб мураббийлари штаби қарори билан эмас, балки футболчининг жароҳати билан боғлиқ. Футболчи бу жароҳатни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида «Славия»га қарши ўйинда орттириб олгани маълум бўлган. Каталонлар клуби аввалроқ Лионель Месси билан бўлгани каби француз футболчисининг ҳам жароҳатини яширишга уринмоқда.

Жорий мавсумда Дембеле «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида 5 ўйин ўтказган ва бир гол урган. Унинг клуб билан шартномаси  2022 йилга қадар тузилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз