Узбек O'zbek
Андре Гомеш муваффақиятли операция қилинди
Сешанба, 05 Ноябр
9979

«Эвертон» ўз яримҳимоячиси Андре Гомешнинг ҳолати бўйича баёнот берди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, футболчининг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечган.

Унга ўнг оёғининг болдир қисми суяги синиб жойидан қўзғалиши ташхиси қўйилганди.

Гомеш Англия чемпионатининг 11-турида «Тоттенҳэм»га қарши ўйин вақтида жиддий жароҳат олганди (1:1).

Ўйиннинг 79-дақиқасида «шпорлар» ҳужумчиси Сон Ҳёнг Мин чап қанотда Гомешни қувиб етишга уриниб, унга подкат берганди. Шундан сўнг 26 ёшли португалиялик футболчи йиқилиб лондонликларнинг бошқа бир футболчиси Серж Орье билан тўқнашди, натижада унинг болдир қисми зарбадан қайрилиб кетди. Ўйин бош ҳаками Мартин Аткинсон эса кореялик футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз