Узбек O'zbek
Сон Ҳён Мин Гомешнинг жароҳатидан оғир тушкунликка тушди
Душанба, 04 Ноябр
17267

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин АПЛ 11-туридан ўрин олган «Эвертон»га (1:1) қарши баҳсда рақиб яримҳимоячиси Андре Гомешга оғир жароҳат етказди. 

79-дақиқада кореялик футболчи томонидан қилинган қўпол подкатдан сўнг, португалиялик футболчининг тўпиқ суяклари синиб кетди. Сон эса қизил карта олиб, майдонни тарк этди.

The Sun хабарига кўра, Гомешнинг жароҳати Сонга жуда ҳам оғир ботган. Кореялик футболчи майдоннинг ўзидаёқ йиғлаб юборди. Кийим алмаштириш хонасида эса ҳеч ким билан гаплашмади. Стадионни юзини ёпган ҳолда тарк этди. Ҳатто кореялик журналистларга ҳам эътибор бермаган. 

Айни пайтда Сон жуда қаттиқ тушкунликка тушиб қолган. Энди «Тоттенҳэм» клуби руҳшунос ёллаб, унга ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз