Узбек O'zbek
Раҳим Стерлинг «Реал»га ўтиши мумкин
Душанба, 04 Ноябр
5794

«Реал» клуби «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, мадридликлар инглиз футболчиси учун 70 млн фунт ва яримҳимоячиси Гарет Бэйлни беришга тайёр.

«Реал» клуби скаутлари Стерлингни Англия миллий жамоасининг Черногория ва Косовога қарши ўйинларда кузатиб боришади. Шундан сўнг унинг трансфери ҳақида якуний қарорга келишади.

«Реал» президенти Флорентино Перес келажакда Стерлингнинг нархи ошиб кетишидан чўчимоқда ва трансферни тезроқ амалга оширишни истамоқда.

Агар «Манчестер Сити» Бэйл трансферига қизиқиш билдирмаса, Перес Стерлинг учун Неймар рекордига (222 млн евро) яқин қийматни тўлашга ҳам тайёр.

Бу мавсумда 24 ёшли футболчи «Манчестер Сити» таркибида барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз