Узбек O'zbek
Погба: «МЮ»нинг мағлубиятини кўра туриб, ёрдам бера олмаётганим жуда аламли»
Душанба, 04 Ноябр
1341

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба клубининг сўнгги ўйинларидаги натижалари ҳақида гапирди.

«Жуда ҳам хафаман. «МЮ»нинг қандай мағлубиятга учраётганлигини кўра туриб, майдонга тушиб ёрдам бериш имкониятим йўқлигини англаш жуда ҳам аламли. Майдонга имконқадар тезроқ қайтишни истаяпман, аммо мен учун ҳозир энг асосийси жароҳатдан тикланишдир» - дейди франциялик яримҳимоячи RMC Sport’га берган интервьюсида.

«Манчестер Юнайтед» «Борнмут»га мағлуб бўлгач (0:1), Оле-Гуннара Сульшер клуби турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетди.

Маълумот учун, Погба сўнгги марта 30 сентябрь куни Англия Премьер-Лигаси 7-тури доирасидаги «Арсенал»га қарши (1:1) ўйинда майдонга тушганди. Ўшандан буён футболчи жароҳатини даволаб, тикланиш билан овора.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз